12:38 / 07.07.2017
4 882

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европада давом эттиради

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европада давом эттиради
2017 йилги мавсумни Эроннинг “Машинасози” жамоасида ўтказган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов ўз фаолиятини Латвияда давом эттиради. 30 ёшли футболчи Юрмала шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган “Спартак” клуби билан шартнома имзолади.

2007 йилда ташкил этилган “Спартак” клуби ўтган мавсумда ўз тарихида биринчи марта Латвия чемпиони бўлди ва Европа Чемпионлар Лигаси саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Юрмалаликлар ЕЧЛдаги иштирокини 2-саралаш босқичидан бошлайди.

Маълумот учун, Азиз Ибрагимов фаолияти давомида “Трактор” (2004–2005), “Шўртан” (2005), “Машъал” (2006), “Слован Братислава” (Словакия, 2007–2008), “Богемианс 1905” (Чехия, 2008–2011), “Циндао Жонун” (Хитой, 2011–2012), “Баник Мост” (Чехия, 2013), “Ческе Будейовице” (Чехия, 2013), “Богемианс Прага” (Чехия, 2013–2014), “Андижон” (2014), “Динамо” Самарқанд (2015), “Бухоро” (2015–2016) ва “Машинасози” (Эрон, 2017) клубларида тўп сурган.

Шунингдек, тажрибали футболчи 2007–2011 йиллар давомида Ўзбекистон терма жамоаси сафида тўп суриб, 17 учрашувда 3 та гол киритишга муваффақ бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европада давом эттиради