
Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби иқтидорли ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россиянинг “Краснодар” жамоасига ўтиши мумкин. Маълум бўлишича, 22 ёшли футболчи билан музокара жараёни деярли якунига етиб қолган ва Шомуродов шу ёзда катта эҳтимол билан “қалдирғочлар” сафини тарк этади.
“Шомуродов – ўзбек футболининг энг истеъдодли ёшларидан бири. У келажакда Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бирига айлана олади”, дейилади “Известия” хабарида.
Маълумот учун, у “Бунёдкор” сафига 2014 йилда қўшилган бўлиб, ҳозирда жамоанинг етакчиларидан бири ҳисобланади. Футболчи Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги дебютини эса 2015 йили ўтказган.
Экспертларнинг маълум қилишича, Элдорнинг трансфер қиймати 600 минг евро атрофида бўлиши мумкин. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.