Таиландда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди. Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати берган хабарга кўра, финал баҳсларига ўзбекистонлик боксчилардан 8 нафари чиққанди.
Ҳал қилувчи баҳсларда уларнинг беш нафари ғалаба қозониб, Осиё чемпиони номига сазовор бўлишган.
Маълум қилинишича, Самандар Холмуродов (-49 кг.), Фаррух Илҳомов (-69 кг.), Ражаббой Отаназаров (-75 кг.), Профсор Роримша (-91 кг) ва Лазизбек Муллажонов (+91 кг.) финал беллашувларида ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, ёшлар ўртасида Осиё чемпион бўлишган.
Абдумалик Ҳалаков (-52 кг.), Билолбек Мирзараҳимов (-64 кг.) ва Тимур Эргашев (-81 кг.) кумуш медаллар билан чекланишган. Шунингдек -60 кг. вазн тоифасида Саиджамшид Жафаров бронза медали билан тақдирланган.
Натижада ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 10та вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик боксчилардан тўққиз нафари совриндорлар сафидан жой олишди ва Ўзбекистон терма жамоаси 5та олтин, 3та кумуш ва битта бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида 23та мамлакат орасида биринчи ўринни эгаллади.
Шу ўринда бир маълумот, Ўзбекистон терма жамоаси шарафини Бангкокдаги Осиё чемпионатида -91 кг вазн тоифасида ҳимоя қилган Профсор Роримша хусусида ижтимоий тармоқларда турли мулоҳазалар билдирилмоқда. Гўёки, Рио Олимпия ўйинларида Озарбойжон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган кубалик Лоренсо Сотомайор каби Роримша ҳам Ўзбекистон терма жамоаси таркибига легионер сифатида жалб этилган деган фикрлар ҳам янграмоқда.
Миллий олимпия қўмитаси вазиятга аниқлик киритиб ўтган.
«Биринчидан, спортнинг бокс турида Ўзбекистон ҳеч қандай легионерлар хизматига муҳтож эмас, чунки боксда Ўзбекистон нафақат Осиёда, балки жаҳонда етакчи мамлакатлардан саналади. Буни сўнгги йилларда қайд этилаётган натижалар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Сўнгги икки йилни оладиган бўлсак Рио-2016 Олимпия ўйинларида ҳам, Тошкентда бўлиб ўтган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам, бугун Таиландда якунига етган ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатида ҳам Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Иккинчидан, Профсор Роримша асли бухоролик Гуландом Рахматова ва АҚШ фуқароси Рорумеша Ибрагим Суведининг фарзанди бўлиб, Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади. 1999 йилнинг 24 январида туғилган. Боксдаги биринчи устози Улуғбек Қиличев. Ҳозирда ҳам ушбу мураббий қўл остида Бухорода шуғулланиб келмоқда. Бугунги ғалабасига қадар Профсор Роримша шунингдек, 2015 йилда Тошкентда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин, худди шу йили Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритган. Энди ўз шахсий коллекциясига ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг олтин медалини ҳам қўшиб қўйди.
Биз яқин келажакда Профсордан энди миллий терма жамоа таркибида, катталар ўртасидаги нуфузли мусобқаларда ҳам ана шундай муҳим ғалабаларни кутиб қоламиз ва ишонамизки, у ҳали узоқ вақт давомида жаҳонинг энг йирик спорт ареналарида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қила олади», дейилган МОҚ маълумотида.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»