date
views 4 650

Лионель Месси қамоқ жазосига ҳукм этилмайдиган бўлди

Лионель Месси қамоқ жазосига ҳукм этилмайдиган бўлди
Испания суди “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессига нисбатан жазо турини ўзгартиришга қарор қилди.

Аргентиналик футболчи аввалига 21 ойлик қамоқ жазосига ҳукм этилганди. Эндиликда, Месси 252 минг евро миқдоридаги жарима билан “сувдан қуруқ” чиқадиган бўлди. Унинг отаси Хорхе Месси эса 180 минг евро миқдоридаги жаримани тўлаши белгиланди.

Маълумот учун, ота ва бола Мессилар 2016 йилнинг июн ойида 2007–2009 йилларда 4,1 млн евро миқдоридаги солиқдан бўйин товлагани учун суд олдида жавоб берган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лионель Месси қамоқ жазосига ҳукм этилмайдиган бўлди