16:18 / 08.07.2017
6 555

«Пахтакор» стадион масаласини ҳал қилди

«Пахтакор» стадион масаласини ҳал қилди
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби жорий мавсумнинг иккинчи даврасида ва кейинги мавсумда шаҳардаги бошқа стадионда, «Бунёдкор»нинг аввалги уй стадиони бўлмиш «Жар» стадионидан ижара асосида фойдаланади. Бу ҳақда клуб расмий сайтига таяниб Кун.уз хабар берган.

Маълум қилинишича, тошкентликлар жамоаси фойдаланиши учун асосий стадион, машғулот майдони ва бино бир ярим йил муддатга ижарага олинди. Шартнома муддати 2018 йил охиригача амал қилади.

Ҳозирча асосий жамоа машғулотлари «Жар» стадионида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор»нинг янги хўжайинлари ҳозирги стадионни тўла қайтадан қуришни режалаштирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» стадион масаласини ҳал қилди