
Футбол бўйича Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ўз жамоасининг қатнашуви ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Менинг орзум — гуруҳдан чиқиш ва плей-оффда ўйнаш. Биз учун бу жуда муҳим интилиш. Биз кенгроқ миқёсда фикрлашимиз ва амбицияли бўлишимиз талаб этилади. Биз Россияга айлангани бораётганимиз йўқ ахир», — дея Кейрушнинг сўзларини келтирмоқда Zero Hora нашри.
12 июнь куни Теҳронда Ўзбекистон миллий терма жамоаси устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Эрон миллий терма жамоаси Россия ва Бразилиядан сўнг ЖЧ-2018нинг учинчи иштирокчисига айланган эди.
Эрон терма жамоаси илгари 1978, 1998, 2006 ва 2014 йилги жаҳон чемпионатларида ҳам иштирок этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар