Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров саралаш турнири стартидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди ва ОАВ ходимлари саволларига жавоб берди.
"Аввало, ушбу турнир ташкилотчиларига ҳамда Осиё Футбол Конфедерациясига мазкур саралаш турнирини юқори савияда ташкил этишга шароит яратиб берганликлари ЎФФ ҳамда шахсан ўзим номимдан миннатдорчилик билдираман. Терма жамоалар яхши шароитлар яратилган", - дейди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.
"Биз ҳам ўз навбатида турнирга яхши мақсад ва вазифаларни кўзлаган ҳолда ташриф буюрдик. Гуруҳдаги барча жамоаларга омад тилайман. Ўйлайманки, турнирга етарлича ва яхши шароитда тайёргарлик кўрдик. Бугунги кунда терма жамоага машғулотларда ва турнирлар давомида ўзларини кўрсатган ва ҳар жиҳатдан терма жамоага муносиб футболчилар жалб этилган."
"U-22 терма жамоаси бу миллий терма жамоадан кейинги иккинчи жамоа. Бутун дунёда шундай. Шунинг учун бу терма жамоага ҳам эътибор катта. Ушбу турнир футболчиларга ўзларини кўрсатишлари учун яшигина имконият. Улар айнан шундай турнирлар ва юқори савиядаги рақибларга қарши ўйинлардан кейин тажриба тўплашлари ва ўсишлари мумкин. Ушбу турнир ҳам футболчиларга ажойиб имконият. Бу улар учун Осиё чемпионати мусобақаси трамплин вазифасини ўташи мумкин. Биз ҳам миллий терма жамоага муносиб футболчиларни етиштириб беришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз", - дейди Ҳайдаров. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди