2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олиш учун саралаш баҳсларида иштирок этадиган Ўзбекистон U-22 терма жамоаси БААнинг Ал-Айн шаҳрига етиб келди.
Саралашнинг “D” гуруҳи учрашувлари БААнинг Ал-Айн шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур гуруҳда БАА, Ўзбекистон, Ливан ҳамда Непал ёшлар терма жамоалари Осиё чемпионати финал босқичига чиқиш учун кураш олиб боради.
12 июль куни Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоа Дубайдан 100 км узоқликдаги Ал-Айн шаҳрига етиб борди ва Danat меҳмонхонасига жойлашди. Шу куннинг ўзида жамоа футболчилари маҳаллий вақт билан соат 20:00 да “Ал-Айн” футбол клубига тегишли машғулотлар базасида турнирдаги илк машғулотини ўтказди. Дастлабки кун асосан чигалёзди машғулотлар олиб борилди ва футболчиларнинг функционал ҳолати кўздан кечирилди.
Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё чемпионати финал босқичига Хитойдан ташқари саралашнинг 10 та гуруҳи ғолиблари ҳамда ушбу 10 та гуруҳда энг яхши кўрсаткичга эга яна 5 та жамоа иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралаш турнирини 15 июль куни Ливан ёшларига қарши ўйин билан бошлайди. Иккинчи турда Равшан Ҳайдаров жамоаси Непалга қарши майдонга тушса, сўнгги турда мезбон – БАА терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Аввалроқ хабар берилганидек, мазкур турнирда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 22 нафар футболчи билан иштирок этмоқда.
Қуйида саралаш турнири учрашувлари тақвими билан танишиш мумкин:
U-23 ОЧ–2018 саралаши, “D” гуруҳи
15–19 июль. Ал Айн, БАА
“Таҳнун Бин Муҳаммад” стадиони
1-тур | 15 июль
БАА – Непал (соат 18:25)
Ўзбекистон – Ливан (21:25)
2-тур | 17 июль
Непал – Ўзбекистон (18:25)
Ливан – БАА (21:25)
3-тур | 19 июль
БАА – Ўзбекистон (18:25)
Ливан – Непал (21:25).
Эслатма: Учрашувларнинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан кўрсатилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди