
Лондоннинг «Челси» жамоаси янги мавсумга тайёргарлик доирасида ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди. Антонио Конте шогирдлари Лондондаги қўшнилари, Чемпионшипда иштирок этувчи «Фулҳэм»ни 8:2 ҳисобида мағлуб этди.
Кўклар таркибида «Анжи»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Виллиан ҳет-рикка эришган бўлса, ҳужумчилар Лоик Реми ва Миши Батшуайи иккитадан гол киритишган. Ҳимоячи Сесар Аспиликуэта эса икки томонга ҳам гол урди. «Фулҳэм» таркибида Стефан Йохансен мақсадига эришди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар