15 июль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.
Унда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига сўнгги 10 ой давомида раҳбарлик қилган Адҳам Икромов мамлакатимизни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, фуқаролар ижтимоий фаровонлигини таъминлаш ва яна бошқа кўплаб ташкилий ишлар бўйича иш ҳажми ниҳоятда катталиги ва шу боис вақт зиқлигини эътиборга олиб, ўз хоҳишига кўра федерация раиси лавозимини топширишга қарор қилди. Эслатиб ўтамиз, Адҳам Икромов шу йилнинг июнь ойида Савдо-саноат палатаси раиси этиб тайинланганди.
Қиличбозлик федерациясининг янги раҳбари этиб ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекцияси раиси лавозимида ишлаб келаётган Рустам Шоабдураҳмонов сайланди. Шу пайтга қадар федерация раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Муҳаммад Ҳумоюн Ибрагимов Бош котиб бўлди.
Рустам Шоабдураҳмонов аввал Макроиқтисодиёт ва статистика вазири, Тошкент шаҳар ҳокими лавозимларида фаолият юритган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин