Роналду ва Месси билан бир жамоада ўйнаган футболчилар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Роналду ва Месси билан бир жамоада ўйнаган футболчилар

Спорт 17-07-2017, 17:46 473
Роналду ва Месси билан бир жамоада ўйнаган футболчилар
Ушбу трансфер ойнасида “Барселона” Конфедерациялар Кубоги-2017 турнирида Португалия термаси сафида бронза медалини қўлга киритган Нелсон Семедуни 30,5 млн евро эвазига сотиб олди. Терма жамоада Криштиану Роналду билан бирга тўп тепган Семеду эндиликда янги клубида Лионель Месси билан бирга ўйнаш бахтига муяссар бўлади. Эътиборлиси 23 ёшли футболчига қадар 10 нафар чарм тўп устасига замонамизнинг икки энг кучли футболчиси билан бир жамоада ўйнаш насиб этган. Қуйида улар билан таништирамиз.

Деку

Роналду билан: Португалия терма жамоаси(2003-2010)


Терма жамоага Роналду билан деярли бир вақтда чақирилган Деку ўз майдонларида ўтган Еврода ғолиб бўла олмайди. Бразилияда туғилган футболчи Криштиану билан етти йил давомида терма жамоада бирга ҳаракат қилди.

Месси билан: “Барселона”(2004-2008)

2004 йил 15 млн евро эвазига “кўк-анор ранглилар” сафига кўчиб ўтгач, анча ўзини кўрсатади. Хаттоки 2004 йилги “Олтин тўп” учун курашда фақатгина украиналик Андрей Шевченкога имкониятни бой беради. 2006 йил Деку учун омадли келади ва Ла лигада икки бор ғолиб бўлган Деку ЕЧЛда ва Клублар ўртасидаги ЖЧда ҳам бош совринга эга чиқади. 2008 йил эса “Челси” сафига қўшилади.

Габриэль Хайнце

Роналду билан: “Манчестер Юнайтед”(2004-2007)


Патрис Эвра ҳамда футболчининг олган жароҳатлари унинг Манчестердаги фаолиятига раҳна солган эди. “Юнайтед”да Роналду билан икки мавсум тўп сурга аргентиналик ҳимоячи “Реал”дан кетганида, Роналду энди “қироллик клуби”га ўтган эди.

Месси билан: Аргентина терма жамоаси(2005-2010)

Месси билан беш йил “албисельесте” сафида ўйнаган Хайнце биргаилкда ҳеч нима ютмаган. Фақатгина 2007 йилги Америка кубогида қўлга киритилган кумуш медал бундан мустасно.

Хенрик Ларссон

Месси билан: “Барселона”(2004-2006)


Швециялик ҳужумчининг юлдузли онлари “Селтик”да ўтгандир. Хенрик “Барса” сафига келиб қўшилганида 30 ёшни қарши олган эди. Илк мавсум жароҳат туфайли унчалик ҳам кўп майдонда кўриниш бермади. Бироқ, жамоа сафида икки бор Испания чемпионати олтин медалларини қўлга киритган Ларссон кейинчалик ЕЧЛда ҳам ғолиб бўлади.

Роналду билан: “Манчестер Юнайтед”(2007)

Ўз Ватанига қайтган 36 ёшли “қария”ни икки ойга “Юнайтед”га таклиф этишади ва мавсум якунида АПЛда ғолиб чиқади. Дарвоқеа, “қизил иблислар” сафида 13 ўйинда уч бор рақиблар дарвозаига йўл топади.

Херард Пике

Роналду билан: “Манчестер Юнайтед”(2004-2008)


Пиренейлик икки ёш иқтидор эгалари Манчесерда учрашадилар. Бироқ Англияда ўйнаб кетиш фақат бирига насиб этади ҳолос.

Месси билан: “Барселона”(2008 йилдан буён)

Каталонияга қайтган Пике бугунги “Барса”нинг энг ишонган футболчилариданир. Пике эса аргентиналик билан 9 йилдан буён бир жамоада ўйнаб келмоқда.

Карлос Тевес

Месси билан: Аргентина терма жамоаси(2005-2015)


“Карлитос” Месси билан анча самарали ўйин кўрсатган. Бироқ, 2011 йилги Aмерика кубогидан сўнг терма жамоада фақатгина уч бор майдонга тушди. Бразилиядаги мундиални ҳам ўтказиб юборди.

Роналду билан: “Манчестер Юнайтед”(2007-2009)

“Юнайтед”га илк келган мавсумидаёқ ЕЧЛда зафар қучиш билан бирга АПЛда ҳам ғолиб бўлади. АПЛда 14 та гол урган Тевес бу борада жамоада фақат Роналдудан ортда қолади.

Фернандо Гаго

Месси билан: Аргентина терма жамоаси(2007-2016)


Гаго Месси билан 2005 йилги U20 ЖЧда ғолиб чиқади. Шунингдек, Пекин олимпиадаси олтин медалига эга чиқади ва 2007 йилдан буён “албисельесте” сафида ўйнаб келади.

Роналду билан: “Реал Мадрид”(2009-2011)

Гагонинг “Реал”даги юлдузли онлари Роналду келгyнига қадар ўтади. “Қироллик клуби” билан барча маҳаллий турнирларда ғолиб чиққан аргентиналик рақобатда имкониятни бой беради ва “Pома”га ижарага берилади.

Эсекьел Гарай

Месси билан: Аргентина терма жамоаси(2007-ҳозиргача)


Бугунги кунда “Валенсия”да тўп сураётган Гарай Месси биалн бирга U20 терма жамоаси, олимпия ва миллий терма жамоаларда ҳам ўйнаган.

Роналду билан: “Реал Мадрид”(2009-2011)

“Расинг”даги ўйинлари орқали Мадридга таклиф этилган Гарай Жозе Моуриньо жамоага келгач асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўяди.

Анхель Ди Мария

Месси билан: Аргентина терма жамоаси(2008-ҳозирга қадар)


Айнан Ди Мариянинг тўп узатиши орқали Месси гол уриб, олимпиадада ғолиб чиқади. Афсуски, Анхель жароҳати сабаб кўпинча катта мусобақаларнинг асосий қисмини ўтказиб юборади.

Роналду билан: “Реал Мадрид”(2010-2014)

Анхель Месси билам ҳам Роналду билан ҳам, қолаверса, ҳаттоки Ибрагимович билан ҳам бирдек самарали ўйнагани диққатга сазовордир. Мадридда Ла лига, Қирол кубоги ва ЕЧЛда ғолиб бўлади ва буларда Ди Мариянинг хизматлари каттадир.

Гонсало Игуаин

Месси билан: Аргентина терма жамоаси(2009-2016)


Финаллардаги омадсизликларда кўпчилик айнан Игуаинни айблайди. Бошқа изоҳга ҳожат йўқ бўлса кеарк.

Роналду билан: “Реал Мадрид”(2009-2013)

Гаго хамда Гарайлардан фарқли равишда Мадридда анча “ушланиб турган” Игуаин ЕЧЛдан бошқа барча совринларни қўлга киритади.

Андре Гомеш

Роналду билан: Португалия(2014 йилдан буён)


2014 йилдан буён терма жамоада Роналду билан тўп суриб келаётган Гомеш Криштиану билан 20 дан зиёд ўйинда иштирок этган ва 2016 йилги қитъа чемпионатида ғолиб бўлади.

Месси билан: “Барселона”(2016 йилдан буён)

Ушбу муваффақтятдан сўнг “Барселона” уни 35 млн еврога “Валенсия”дан сотиб олади. Эътироф этиш жоиз, ўтган бир мавсум давомида каталон клуби мухлисларига унинг кўрсатган ўйинлари сира маъқул келиади.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.