18:33 / 18.07.2017
5 190

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U23 Ливандан кейин Непални ҳам мағлуб этди

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U23 Ливандан кейин Непални ҳам мағлуб этди
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўйнаш учун ҳаракат қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси саралашнинг 2-турида ҳам зафар қучди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Непал олимпиячиларига қарши майдонга тушган Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги жамоа 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ҳисоб ҳимоячи Достон Турсунов томонидан очилган бўлса, кейинроқ «Насаф»нинг Европа клублари қизиқаётган аъзоси Азиз Ғаниев иккинчи голга муаллифлик қилди.

Непал илк турда саралаш мезбони БАА билан ўйнаб, 0:5 ҳисобида имкониятни бой берганди. Ўзбекистон терма жамоаси эса 1 та автогол ҳамда «Насаф» ҳужумчиси Бобур Абдухолиқовнинг дубли сабаб Ливанни таслим қилганди — 3:1.

Шу тариқа Непал Осиё чемпионатидан четда қолди. Ўзбекистон ҳал қилувчи ўйинни 19 июль куни Амирлик термасига қарши ўтказади. Ўз навбатида БАА олимпиячилари бир неча соатдан кейин Ливанга қарши ўйинни якунлайди.

Турнир регламентига кўра, гуруҳ пешқадамлари Осиё чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олади. 10 та гуруҳнинг энг яхши кўрсаткичли 2-ўриндаги беш жамоасига ҳам шундай бахт насиб қилади.

Asian Championship U23
Саралаш. «D» гуруҳи. 2-тур
17 июль, душанба


БАА — Ливан

Ўзбекистон — Непал 2:0

Голлар: Достон Турсунов, 21 (1:0). Азиз Ғаниев, 80 (2:0).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U23 Ливандан кейин Непални ҳам мағлуб этди