Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ЖЧ-2018 саралаш босқичининг “А” гуруҳи 9-туридан ўрин олган Хитой – Ўзбекистон терма жамоаси учрашувининг бошланиш вақтини белгилаб бергани ҳақида хабар бергандик.
Бугун, 21 июль куни ФИФА ЖЧ-2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 10-туридан ўрин олган барча ўйинлар бир вақтда бошланиши ҳақида кўрсатма берди ва ҳар бир мамлакат ҳудудидан келиб чиққан ҳолда беллашув вақтларини белгилади.
“А” гуруҳи сўнгги тур учрашувлари шу йилнинг 5 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Жанубий Корея билан баҳс олиб борса, Эрон ўз майдонида Сурияни қабул қилади. Хитой эса сафарда Қатар меҳмони бўлади. Барча ўйинлар Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.
ЖЧ-2018 саралаш босқичининг “B” гуруҳида эса ўйинлар бир вақтда бошланмайди. Ироқ ва БАА нейтрал майдон – Эронда ўйнаши ҳамда Австралиянинг ноқулай вақт ҳудуди ушбу гуруҳдаги ўйинларнинг бир вақтда бошланишига имкон бермади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди