Вадим Абрамов – бу мутахассисни барча яхши билади. Унинг мухлислари ҳам мамлакатимизда етарлича. Чунки айнан унинг қўли остида миллий терма жамоамиз ўйинида қандайдир мазмун пайдо бўлганди.
Абрамов даврида унча-мунча термалар Ўзбекистондан чўчиб туришарди. Айнан шунинг учун ҳам Вадим Карленович термамизни бошқарган мутахассислар орасида мухлислар томонидан танқид остига олинмаган сўнгги йиллардаги ягона мураббий бўлиб турибди.
Ҳозирда Фарғонанинг «Нефтчи» клубини бошқараётган мураббий «Футбол Экспресс» мухбири билан бўлган суҳбат чоғида терма жамоадаги пайтларини эслаб ўтди.
- Терма жамоада иш бошлагунимга қадар моддий-техник базаси яхши эканлигидан хабардор қилишганди. Аммо футболчиларга деярли маош тўланмай қўйилганди. Чунки ҳал қилувчи учрашувлар ортда қолганди. Муваффақиятсизликдан кейин тушкун кайфият устун турарди.
Ғалабалар қўлга киритилиб, нуфузимиз орта бошлагач мукофот пуллари орта бошлади. Маблағни олишимиз эмас, ишлаб топишимиз керак, деган ақидани устун қўярдим.
ЎФФга бориб, бемалол, тўлов қоғозларини текшириб чиқишингиз мумкин. Ўзимга ойига 1 миллион 200 минг сўм миқдорида маош тўлашарди.
Осиё кубогидаги муносиб иштирокдан сўнг эса маошимни анча кўтариб қўйишди. Бу эса Ўзбекистонда зўр турмуш кечириш учун етарли даражада эди.
Кейинчалик Саудия Арабистонидан таклиф бўлди. Музокаралар давомида йилига 1 миллион доллор маош беришларини билдиришди.
Аммо ўйлаб ҳам ўтирмай, бу таклифни рад этдим", – дейди Вадим Абрамов суҳбат чоғида.
Манба: www.iff.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди