19:03 / 22.07.2017
4 784

Душанбеда «Тожикистон vs Ўзбекистон» бокс кечаси бўлиб ўтади

Душанбеда «Тожикистон vs Ўзбекистон» бокс кечаси бўлиб ўтади
Душанбе шаҳрида ўзбек ва тожик чарм қўлқоп усталари иштирокида катта бокс кечаси бўлиб ўтади.

«Тож Промоушен» промоутерлик компанияси томонидан уюштирилаётган мусобақа 29 июль куни шаҳарнинг «Ахорун» амфитеатрида ташкил этилади.

Ушбу спорт томошасида ўзбек боксчиларига қарши «Шер» лақабли Шерали Мамадалиев, Бахтиёр Мирзомуҳаммад ва Асрор Воҳидов рингга кўтарилишади.

Умуман, шу куни 6 та жанг ўтказилади.

Асосий жанглар қуйидаги жуфтликлар ўртасида бўлиб ўтади.

1. Шерали Мамадалиев (Тожикистон) – Мақсуд Жумаев (Ўзбекистон)
Рейтинг жанги, ярим ўрта вазн тоифаси (66,678 кг), 8 раунд

2. Бахтиёр Мирзомуҳаммад (Тожикистон) – Алишер Ҳабибуллаев (Ўзбекистон)
Рейтинг жанги, ўрта вазн (72,5 кг), 6 раунд

3. Асрор Воҳидов (Тожикистон) – Ҳумоюн Рустамов (Ўзбекистон)
Рейтинг жанги, илк ярим енгил вазн (55,338 кг), 6 раунд

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Душанбеда «Тожикистон vs Ўзбекистон» бокс кечаси бўлиб ўтади