«Барселона» ҳужумчиси Неймар «ПСЖ» билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра, футболчининг отаси парижликлар жамоаси спорт директори Антеро Энрике ҳамда бошқарув кенгаши раиси Софи Жордан билан учрашиб, шартноманинг охирги бандларини муҳокама қилиб олган.
Ушбу трансфер «ПСЖ»га 400 млн еврога тушади. Клуб Неймарнинг трансфери учун 222 млн евро тўлайди, футболчининг ўзи эса 6 йиллик шартнома имзолаб, жами 180 млн евро ишлаб олади.
Ўтган ҳафтада Неймар жамоасини ўзгартирмоқчи экани, бу унинг каталонияликлар жамоасида «Месси соясида қолиб кетаётгани» билан изоҳлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
«Барселона» ўз етакчисини сақлаб қолишни истамоқда, аммо охирги хабарларга кўра, томонларнинг музокаралари муваффақиятсизликка учраган.
Неймар «Барселона» таркибида 2013 йилдан буён ўйнамоқда. У жами 186 ўйинда майдонга тушиб, 105 та гол урган ва 80 та голга ҳаммуаллифлик қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди