ПСЖга ўтиши кутилаётган Неймар “Барселона”да бир йил давомида 25 миллион евро ишлаб топади. Бразилиялик футболчининг “Барселона” билан яна 4 йиллик амалдаги шартномаси мавжуд.
Кеча Неймарнинг отаси “Барселона” раҳбарлари билан музокара ўтказиб, улардан ўғлининг маошини сенсацион тарзда оширишни ва янги шартнома имзолаш бўйича таклиф юборишларини сўраганди.
Каталонияликлар раҳбарияти эса ўйлаб кўриш учун Неймарнинг отасидан вақт сўрашган.
Сўнгги олинган маълумотларга кўра, “Барселона” раҳбарияти Неймар жамоада қоладиган тақдирда ҳам унинг маошини оширмасликка қарор қабул қилган.
Маълумот ўрнида, аввалроқ футболчининг трансфер қиймати 220 миллион еврога баҳоланиб, ПСЖ Неймар билан олти йиллик келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик.
Шунингдек, аввалроқ Неймарнинг жамоадоши Лионель Месси Instagram саҳифасидан у билан бирга тушган барча суратларни ўчириш билан бирга, жамоа раҳбариятига бразилиялик ҳужумчи ўрнини боса оладиган футболчилар рўйхатини тақдим этганди.
Кейинчалик, Неймарнинг яна бир жамоадоши Херар Пике твиттер саҳифасида “У биз билан қолади”, - дея янги пост қолдирганди.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди