Англиянинг «Манчестер Сити» клуби «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олиш мақсадида расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда Kun.uz интернет-нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, «Сити» вакиллари футболчи учун салкам 143 миллион фунт стерлинг (160 млн. евро) таклиф қилишган. Сўнгги 24 соат мобайнида жамоа айнан мана шу трансфер бўйича музокараларга жиддий киришган ва эндиликда клуб вице-президенти Вадим Васильевнинг жавобини кутишмоқда.
Хосеп Гвардиола ҳужумчи билан шахсан ўзи гаплашиб олган ва уни «Манчестер Сити»га кўчиб ўтишга кўндиришга уриниб кўрган.
«Манчестер Сити» шунингдек, Мбаппе учун асосий даъвогар бўлиб турган «Реал»нинг молиявий имконияти уни тўғридан-тўғри сотиб олишга етмаслигидан умид қилмоқда. Олдинроқ тарқалган хабарга кўра, «Реал» Мбаппени сотиб олиш учун камида Гарет Бэйлни бошқа жамоага сотиши керак бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”