14:35 / 26.07.2017
6 202

Ўсмирлар (U-16) ва ёшлар (U-19) ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қиладиган мамлакатлар номи маълум бўлди

Ўсмирлар (U-16) ва ёшлар (U-19) ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қиладиган мамлакатлар номи маълум бўлди
2018 йили ўсмирлар (U-16) ва ёшлар (U-19) ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қиладиган мамлакатлар номи маълум бўлди.

2018 йилнинг 20 сентябридан 7 октябрига қадар бўлиб ўтиши кўзда тутилган ўсмирлар (U-16) ўртасидаги Осиё чемпионатига Малайзия мезбонлик қиладиган бўлди. Ёшлар (U-19) ўртасидаги Осиё чемпионатлари ўйинлари 2018 йилнинг 18 октябрь – 4 ноябрь кунлари Индонезияда бўлиб ўтади.

Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари ўтказилади. Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар термаси саралаш босқичининг “А” гуруҳидан жой олди ва ОЧ финал йўлланмаси учун гуруҳ мезбони Саудия Арабистони, Баҳрайн, Иордания ва Шри-Ланкага қарши баҳс олиб боради.

Александр Мочинов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса U-19 ОЧга саралаш босқичи “B” гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда, шунингдек, мезбон Тожикистон, Бангладеш, Мальдив ороллари ва Шри-Ланка жой олган. Мазкур саралаш ўйинлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўсмирлар (U-16) ва ёшлар (U-19) ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қиладиган мамлакатлар номи маълум бўлди