
«ПСЖ» клуби «Барселона»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймардан клубнинг таклифига якуний жавобни айтишини талаб қилиб чиқди. Бу ҳақда L’Équipe нашрига таяниб Кун.уз хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, парижликлар футболчининг олдига аниқ битта шарт қўйган. Унга кўра, футболчи келгуси ҳафтанинг сўнггига қадар келгуси мавсумда қайси жамоада тўп суришга қарор қилганини аниқ айтиши керак бўлади.
Августнинг бошида «ПСЖ» ва «Барселона», АҚШдаги мавсумолди тайёргарлигини якунлаб ортга қайтиб келади. Ўша вақтгача Неймар келажаги борасида бир тўхтамга келиши керак.
Эслатиб ўтамиз, агар Неймар «ПСЖ»га ўтадиган бўлса, у дунёнинг энг қиммат футболчисига айланади. Француз клуби унинг шартномасида кўрсатилган товон пули 222 млн еврони активлаштирган ҳолда сотиб олишни кўзламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар