date
views 4 957

«Бунёдкор» Тошкентда «Нефтчи»ни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди

«Бунёдкор» Тошкентда «Нефтчи»ни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди
Ўзбекистон кубоги мусобақасининг чорак финалидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди, деб ёзмоқда Uff.uz сайти.

Аввал ҳисобни “Нефтчи” вакиллари очишганди, аммо “қалдирғочлар” ўз майдонларида тўп сураётганлиги сабаб орадаги мувозанатни тенглаштиришга эришишди.

Нафақат тенглаштириш ва яна 2 та гол уришни ҳам уддасидан чиқишди. Вадим Чемиртан, Достон Ҳамдамов ва Отабек Шукуровларнинг киритган тўплари “Бунёдкор”га Вадим Абрамов бошқарувидаги “Нефтчи”ни мағлубиятга учратишга етарли бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Бунёдкор» Тошкентда «Нефтчи»ни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди