«Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу жамоа ҳужумчиси Неймарнинг «ПСЖ»га 222 млн евро эвазига эҳтимолий трансфери билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди, деб ёзади Кун.уз нашри.
«Ҳар йили рақобатбардош ва кўп совринларни ютиб олишга қодир бўлган жамоани тузишга ҳаракат қиламиз. Баъзи мавсумларда бунинг уддасидан чиқамиз, баъзиларида эса – йўқ. Бироқ ҳар доим энг яхшисига интиламиз. Биз Неймарнинг қолишини истаймиз, бироқ унинг трансфери учун талаб этилаётган маблағ, деган нарса ҳам бор. Агарда у кетишни хоҳласа, унга мос пулни беришса, у кетади. Мен Неймар билан суҳбатлашдимми? Биз гаплашмадик. Испанияга қайтиб келганимиздан сўнг, у билан ўтириб, мулоқот қиламиз. Унинг трансфери ёрдамида олинадиган барча пулларни жамоани кучайтиришга сарфлаймиз.
Неймарнинг трансферини амалга ошириш учун шартномасида белгилаб қўйилган маблағни тўлашлари лозим. УЕФАда молиявий фэйр-плей қоидаси бор, ҳамда агарда қайсидир клуб буни бузса, санкцияларга учрайди. «Барселона» жаҳонда даромадлар бўйича биринчи ёки иккинчи жамоадир – йилига 800 млн евро. Бу клубга ривожланиш учун имконият беради.
«Ливерпуль»дан Филиппе Коутиньо Неймарнинг ўрнига келиши ҳақидаги миш-мишлар? Коутиньо ажойиб ўйинчи, бироқ биз бу ҳақда ҳеч нарса гапира олмаймиз. Бу вазиятда эҳтиёткор бўлиш лозим», - дея «Барселона» президентининг сўзларини келтиради AS. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи