10:26 / 30.07.2017
5 310

«Манчестер Сити» «Тоттенҳэм»га 3та гол урди

«Манчестер Сити» «Тоттенҳэм»га 3та гол урди
«Манчестер Сити» Халқаро чемпионлар кубоги доирасида навбатдаги ўйинда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Бу сафар «Тоттенҳэм» «шаҳарликлар» «қурбони»га айланди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Нэшвиллдаги «Ниссан» стадионида кечган баҳснинг 10-дақиқасида Жон Стоунз ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Гвардиола шогирдлари яна иккита гол уришди. Раҳим Стерлинг ва Браҳим Диас голларга муаллифлик қилди.

Бу «Тоттенҳем» учун турнирдаги иккинчи мағлубият бўлди. Турнир доирасидаги илк баҳсда «шпорлар» «ПСЖ»ни мағлуб этганди (4:2), кейин «Рома»га имконият бой берилди (2:3). «Манчестер Сити» эса илк баҳсда «Манчестер Юнайтед»га ютқазган (0:2), кейин «Реал»ни йирик ҳисобда таслим қилганди (4:1).

International Champions Cup, Нэшвилл, АҚШ
«Манчестер Сити» – «Тоттенҳэм» 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар
: 1:0 – 10 Стоунз, 2:0 – 72 Стерлинг, 3:0 – 90 Браҳим Диас.
«Манчестер Сити» – Эдерсон (Мурич, 79), Стоунз (Адарабиойо, 74), Отаменди, Данило (Сане, 74), Компани (Мангаля, 59), Стерлинг (Браим Диас, 79), де Брюйне (Насри, 59), Фернандиньо (Туре, 60), Сильва (Фоден, 59), Уокер (Дьюэйни, 75), Габриэл Жезус (Агуэро, 60).
«Тоттенҳэм» – Льорис (Ворм, 46), Алдервейрелд, Вертонген (Виммер, 70), Триппьер (Уокер-Питерс, 79), Дэвис, Дембеле (Нкуду, 54), Уинкс (Оукли-Бут, 71), Эриксен, Дайер, Алли (Янссен, 70), Кейн.
Огоҳлантириш: Компани (55).
[media=https://youtu.be/R6X19nXHWQE]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» «Тоттенҳэм»га 3та гол урди