11:23 / 30.07.2017
5 001

«Эль-Класико»да зафар қучган «Барселона» турнирда 100 фоизлик натижа қайд этди

«Эль-Класико»да зафар қучган «Барселона» турнирда 100 фоизлик натижа қайд этди
Чемпионлар халқаро кубоги АҚШ турнеси доирасида Испаниянинг икки гранди — «Реал» ҳамда «Барселона»ни ўзаро тўқнаштирди.

Беллашув каталониялик футболчиларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Улар 10-дақиқага қадар 2 та гол фарқи билан олдинга чиқиб олган бўлса, мадридликлар 1-бўлимнинг ўзидаёқ мувозанатни тиклашга муваффақ бўлганди. 2-таймга келиб эса «реалчилар»нинг энг «суйган» футболчи Пике якуний ҳисобни ўрнатди, деб ёзади Дарё нашри.

«Барселона» Чемпионлар халқаро кубогида 100 фоизлик натижа қайд этди. Бунга қадар клуб «Манчестер Юнайтед»ни 1:0, «Ювентус»ни 2:1 ҳисобида таслим қилганди. «Реал» эса Манчестер шаҳрининг икки клубидан ҳам енгилди — «Юнайтед» 0:2, «Сити» 1:4.


Дастлабки икки беллашувдаги «Барселона»нинг жами 3 та голига муаллифлик қилган Неймар, «Реал»га қарши ўйинда муваффақият қозонмади. Шунга қарамай, Ракитич ҳамда Пикенинг голларига ассистентлик қилди.

Чемпионлар халқаро кубоги
Майами, АҚШ
30 июль, якшанба

«Барселона» — «Реал Мадрид» 3:2


Голлар: Лионель Месси, 3 (1:0). Иван Ракитич, 7 (2:0). Матео Ковачич, 14 (2:1). Марко Асенсио, 36 (2:2). Ҳерард Пике, 50 (3:2).
[media=https://youtu.be/aR7DN4jE1Z8]

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Эль-Класико»да зафар қучган «Барселона» турнирда 100 фоизлик натижа қайд этди