13:33 / 30.07.2017
5 497

Неймарнинг трансфери «ПСЖ»га 300 млн еврога тушади

Неймарнинг трансфери «ПСЖ»га 300 млн еврога тушади
«Барселона» ҳужумчиси Неймар «ПСЖ»га ўтишга яқин турибди.

International Champions Cup доирасида «Реал»га қарши ўйиндан кейин футболчи Хитойга йўл олиб, Nike тадбирида иштирок этади.

Шундан сўнг Неймар «ПСЖ» хўжайини Носир ал-Ҳелайфийга тегишли бўлган Qatar Sports Investment жамғармаси билан шартнома имзолаш учун Доҳага йўл олади, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Франциядаги солиқ сиёсати туфайли Неймарнинг трансфери «ПСЖ»га 222 миллион евро эмас, 300 млн еврога тушади.

Охирги хабарларга кўра, Неймар жамоадошларига аллақачон бошқа клубга ўтаётгани ҳақида маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Неймарнинг трансфери «ПСЖ»га 300 млн еврога тушади