
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду келгусида оиласи янада катта бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
– Кичик Криштиануда энди катта масъулият пайдо бўлдими?
– Ҳа, оиламизда энг каттаси бўлади. У бундан хурсанд.
Биласизми, у менга нима деди: «Дада, мен яна укаларим бўлишини хоҳлайман». Ҳозир эмасдир, келажакда. У сеҳрли рақамни хоҳламоқда – етти. Мен унга айтдим: «Кел шошилмайлик. Барчаси худонинг қўлида», – деган Роналду Хитой телевидениеси эфирида.
Футболчининг ўзи «Реал»да ҳам, Португалия терма жамоасида ҳам 7-рақамда ҳаракат қилади. У ҳозирча оила қуриб улгурмаган бўлса-да, уч фарзанднинг отаси. Фарзандларнинг барчаси суррогат оналардан туғилган, 7 ёшли Криштиану ва ўтган ойда дунёга келган эгизаклар Ева ҳамда Матео. Айни вақтда унинг маҳбубаси Жоржина Родригес ҳомиладор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар