17:03 / 30.07.2017
4 886

Зиданни «Барселона»га қарши ўйиндаги мағлубият ранжита олмади

Зиданни «Барселона»га қарши ўйиндаги мағлубият ранжита олмади
«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан International Champions Cup турнири доирасида «Барселона»га қарши кечган ва 2:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган учрашувдан кейинги фикрларини билдириб ўтди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

«Биз ўйинни жуда ёмон бошладик, диққатни жамлай олмаганимиз туфайли еттинчи дақиқадаёқ иккита гол ўтказдик. Кейин биз ўзимизга кела бошладик, икки гол урди, аммо жуда яхши ўйнадик дея олмайман.

Ҳеч нарсани яшираётганимиз йўқ. Майдонга чиққач, ҳамиша яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз. Биз яна бир неча кундан кейин «Барселона» билан ўйнаймиз. Бугун ўйин фақат бир дарвоза томонга бўлди дейиш ҳам тўғри эмас. Ҳа, биз ўйинни жуда ёмон бошладик, аммо ўйинга қайта олдик. Лекин ўйинда яккакурашларни ҳам бой бердик, бу эса бизга хос эмас.

Мавсумолди йиғинлари давом этмоқда, биз ўзимиз ҳам бундай натижалар бўлишини кутмагандик. Асосийси – 8 августга тайёр бўлиш («МЮ»га қарши Европа Суперкубоги учун). Мен бугун баъзи ижобий жиҳатларни кўрдим, шу билан бирга аксини ҳам. Сабр билан ишлаш ва Суперкубок ўйинига тайёрланишимиз керак.

Бугунги мағлубият менга қаттиқ таъсир қилмайди. Ҳа, ютқазиш ҳамиша ёқимсиз, бу ҳеч кимга ҳам ёқмайди, аммо ҳозир асосийси бу эмас. Биз қолган вақт давомида ўйинимизни янада яхшилашимиз керак», — деган Зидан.

«Реал» Халқаро чемпионлар кубоги давомида бунгача «Манчестер Юнайтед»га 1:2, «Манчестер Сити»га 1:4 ҳисобларида мағлуб бўлганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Зиданни «Барселона»га қарши ўйиндаги мағлубият ранжита олмади