10:36 / 01.08.2017
5 244

Ўзбекистон Кубоги-2017. «Локомотив» – «Насаф»: Превью

Ўзбекистон Кубоги-2017. «Локомотив» – «Насаф»: Превью
“Аждарлар” 2 август чоршанба куни Тошкентда ярим финал дастлабки учрашувида “темирйўлчилар” билан ўзаро куч синашади. Бу жамоалар ўтган йилги финалда ҳам туқнаш келишганини биласиз.

“Насаф” бу билан ўз тарихида кетма-кет еттинчи бор Ўзбекистон кубоги ярим финалида иштирок этади. Жамоамиз устози Рўзиқул Бердиевнинг мураббийлик фаолиятидаги олтинчи ярим финал бўлади.

2003 йилда жамоамиз "Навбаҳор" билан ярим финалда куч синашган ва дастлаб финалга чиққан. 2011 йили “Насаф” ярим финалда “Бунёдкор”ни, 2012 йил “Бухоро”ни, 2013 йил “Пахтакор”ни мағлуб этиб, финалга йўл олган эди. 2014 йили ҳам қаршилик футболчилар кубок ярим финалида иштирок этишган аммо, икки ўйин натижасига (0:1, 1:1) кўра, “Бунёдкор” кубок финалчисига айланган. 2016 йили ўзингизга маълум, “Насаф” ярим финалда “Бухоро”ни мағлуб этиб (2:0, 2:1), финалга чиққан.

Бу йил “Насаф” кубок ярим финалида иккинчи марта “Локомотив” билан ҳисоб-китоб қилади. Эсингизда бўлса, 2015 йилги ярим финалда айнан жамоамиз “Локомотив” жамоасини (2:0, 0:1) мағлуб этиб финалга йўл олган эди.

Келинг, 2015 йилги ярим финал учрашувларини эсга оламиз. Ўша йилги ярим финалнинг дастлабки учрашуви Қаршида бўлган. Унда жамоамиз “Локомотив”ни 2:0 ҳисобида доғда қолдирган. Учрашувдаги голларни биринчи бўлимда Азамат Алланиёзов ва Шоҳруҳ Гадоевлар киритишган. Учрашув 12 август куни бўлиб ўтган.

Жавоб учрашуви 15 сентябр куни Тошкентда бўлиб ўтган. Унда “темирйўлчилар” кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Учрашувдаги ягона гол муаллифи Марат Бикмаев бўлган. Ҳар иккала учрашув ҳисобига кўра, “Насаф” финалга йўл олган. Демак, мазкур жамоалар ўз тарихида иккинчи марта ярим финалда туқнаш келишмоқда.

Яна қизиқарли фактлардан бири шуки, ҳозирги пайтда жамоамиз шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали ярим ҳимоячимиз Жасур Ҳасанов 2015 йилги ярим финал учрашувларида “Локомотив” сафида майдонга тушган.

Ҳозирги пайтда “Локомотив” жамоаси сафида тўп тепаётган Шуҳрат Муҳаммадиев эса, “Насаф” таркибида майдонга тушган. Ҳатто у Қаршида бўлган дастлабки учрашувнинг энг яхшиси ҳам бўлган.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Насаф" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубогининг ярим финали дастлабки учрашуви, "Локомотив" стадионида 2 август чоршанба куни соат 19:30да бошланади.


Манба: www.fcnasaf.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Кубоги-2017. «Локомотив» – «Насаф»: Превью