22:55 / 01.08.2017
6 431

Германия футбол мактабининг Тошкентдаги филиалига болалар таклиф этилади

Германия футбол мактабининг Тошкентдаги филиалига болалар таклиф этилади
Jugend Fussball Leistungszentrum in Taschkent футбол мактаби 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларни машғулотлар гуруҳига таклиф этади.

7-10 ёшдаги болалар учун машғулотлар ҳафтасига уч марта олиб борилади. Шунингдек машғулотлардан ташқари ҳафтада икки марта сузиш машқлари ва инглиз ёки немис тили дарслари ўтказилади.

5-6 ёшдаги болалар учун машғулотлар ҳафтасига икки марта ўтказилади (шанба ва якшанба кунлари). Ҳар бир гуруҳда 15 нафардан бола машқ ўтайди. Шунингдек қизлар учун ҳам алоҳида гуруҳлар ташкил этилмоқда.

Футбол мактабига ҳар йили икки марта Германиядаги ҳамкор - "Jugend Fussball Leistungszentrum in Schlotheim" ташриф буюради ва немис мураббийлари болалар учун машғулот ўтайди. Энг яхши тарбияланувчи эса Германияда бепул машғулот ўтаб қайтиш имконига эга бўлади.

Jugend Fussball Leistungszentrum in Taschkent ҳар бир тарбияланувчи билан индивидуал иш олиб боришни кафолатлайди. Бу ерда фарзандингиз нафақат малакали мураббийлардан футбол сир-асрорларини ўрганади, балки таълим олиши ҳам футбол мактаби методистлари томонидан комплекс назорат остига олинади.

Телефон рақамлари: +99890 9999890, +998 95 1959890


Манба: www.jfl-tashkent.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Германия футбол мактабининг Тошкентдаги филиалига болалар таклиф этилади