08:39 / 02.08.2017
5 104

«Ливерпуль» Мюнхенда «Бавария»га ҳеч қандай имконият қолдирмади

«Ливерпуль» Мюнхенда «Бавария»га ҳеч қандай имконият қолдирмади
«Ливерпуль» «Ауди Кап» ўртоқлик мусобақасининг ярим финалида «Бавария» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мюнхендаги «Альянц-Арена» стадионида бўлиб ўтган баҳс қизилларнинг 3:0 ҳисобидаги устунлиги билан якунига етди.

Биринчи бўлимда Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳ тўп урган бўлса, беллашувнинг иккинчи бўлимида англияликлар ғалабасини захирадан майдонга тушган Дэниел Старриж мустаҳкамлаб қўйди.

«Ливерпуль» «Ауди Кап» финалига чиқди ҳамда бугун, 2 август куни «Атлетико» билан учрашади. «Бавария» эса мусобақанинг учинчи ўрни учун «Наполи»га қарши майдонга тушади.

Бавария Германия – Ливерпуль Англия 0:3 (0:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – 7 Мане, 0:2 – 34 Салоҳ, 0:3 – 83 Старриж.
Бавария – Ульрайх, Рафинья, Хуммельс, Мартинес, Алаба (Фридль, 79), Рибери, Алькантара (Саншеш, 21), Хамес (Коман, 62), Толиссо (Видаль, 74), Мюллер, Левандовски.
Ливерпуль – Кариус, Ловрен, Матип (Клаван, 67), Морено, Александер-Арнолд (Фланаган, 79), Хендерсон (Старриж, 68; Соланке, 86), Коутиньо(Вудберн, 79), Фирмино (Кент, 67), Салоҳ (Груйич, 67), Жан (Вейналдум, 46), Мане (Лаллана, 46).
Огоҳлантиришлар: Саншеш (50), Видаль (88), Лаллана (88).
[media=https://youtu.be/oZcxvkmWIfM?ecver=1]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ливерпуль» Мюнхенда «Бавария»га ҳеч қандай имконият қолдирмади