“Барселона” ҳужумчиси Неймарнинг “ПСЖ”га трансфери Испания профессионал футбол лигасининг қатъий позицияси сабабли амалга ошмаслиги мумкин. Бу ҳақда лига раҳбари Хавьер Тебас ва “Барса”даги манбага иқтибос келтирган ҳолда Kun.uz хабар бермоқда.
Лига раҳбарияти бразилияликнинг шартномасидаги бир бандни фаоллаштириш имкониятини блоклашга қарор қилган. Бу банд Неймар отасининг клуб билан ўзаро тортишуви сабабли унга бошқа клубга 222 млн еврога ўтиш имконини беради. Неймар отаси 2016 йил ёзда амалга оширилган, футболчи шартномасини 2021 йил ёзигача узайтириш келишувига кўра, “Барса”дан 26 млн евро гонорар олиши керак эди. Бироқ каталон клубида футболчи шартноманинг охиригача клубда ўйнамаса, унинг отасига берилиши керак бўлган бутун суммани тўлашни исташмаяпти. Агар футболчи қолса, унда барча пуллар унинг отаси ҳисоб рақамига ўтказилади, аксинча эса томонлар судлашишига тўғри келади.
Бундан ташқари, Тебас “ПСЖ” молиявий фэйр-плей қоидасини бузмай, Неймар учун 222 млн евро тўлай олишини тушунмаяпти. Айни вақтда футболчи трансфери музлатиб қўйилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»