
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Инстаграмдаги саҳифасида Неймар билан таъсирчан хайрлашди, деб ёзади Kun.uz нашри.
Бразилиялик футболчи тез орада «ПСЖ» аъзосига айланиши кутилмоқда.
«Дўстим, шунча йиллар давомида сен билан бирга тўп суриш ёқимли эди. Фаолиятингнинг янги босқичида сенга омад тилайман» - деб ёзган Месси.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ҳужумчи «Барселона» таркибига 2013 йилда қўшилган эди. У жами 186 ўйинда майдонга тушиб, 105 та гол урган ва 80 та голга ҳаммуаллифлик қилган.
[media=https://youtu.be/UCrsMY0Brhs] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар