
«Барселона» ҳужумчиси Неймар «ПСЖ» билан тузадиган шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабарига асосан Кун нашри маълум қилмоқда.
Манба берган хабарга кўра, парижликлар Бразилия терма жамоаси футболчиси билан 5 йилга мўлжалланган шартнома тузади. Неймарнинг ойлиги барча солиқларни чиқариб ташлаганда 575 минг евродан бироз кўпроқ (роппа роса 30 миллион евро йиллик) бўлади.
Умуман олганда Неймарнинг «Пари Сен-Жермен»га ўтиши учун жамоа жами бўлиб 500 миллион евро маблағ сарфлайди. Бу сумма футболчининг товон пули, солиқлар, унинг ойлиги, агентлар учун тўланадиган бонуслар ва бошқа тўловларни ўз ичига олади.
Бразилиялик футболчи мавсумолди тайёргарлигидан бироз олдинроқ «Барселона»ни тарк этишга қарор қилиб қўйганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «ПСЖ» футболчи учун тўланадиган 222 миллион евро товон пулини молиявий фейр-плейни четлаб ўтиш мақсадида клуб хўжайинига тегишли Қатардаги фонд орқали тўлашни режалаштирмоқда. Шунингдек, қатарликлар Неймарни ЖЧ-2022 элчиси қилиб, унга ўз шартномасини сотиб олиши учун катта пул бериши мумкинлиги ҳам ошкор бўлганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар