date
views 3 645

Терма жамоа атрофида "Замонавий топишмоқ"

Терма жамоа атрофида "Замонавий топишмоқ"
Қачон бизнинг жамоа мундиалга боради,
Ким айтади жумбоқ муддатин ё сабабин?
Мақол бор «Туянинг думи ерга текканда»,
Ёки симёғочларга гулу-барглар битганда.
-------------------------------------------
Тараққиёт даврику, ерни кўтариб аста,
Теккизайлик туянинг думига бир пасда.
Токсиз қолган қишлоқдаги симёғоч,
Гулладику, хижолатдан барглари қийғос.
-------------------------------------------
Жавоб беринг футболчи, мураббий-ю, арбоблар,
Шу соҳада обрў-мансаб топган масъуллар.
Номига ваъда беришдан чарчамаган шоввозлар,
Сиздан сўрар жавобин юртин суйган мухлислар...

Яҳёхон, Тошкент шаҳри.

Манба: www.interfutbol.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Терма жамоа атрофида "Замонавий топишмоқ"