22:40 / 04.08.2017
4 802

Игорь Шквирин «Сўғдиёна»га мураббий бўлди

Игорь Шквирин «Сўғдиёна»га мураббий бўлди
«Сўғдиёна» раҳбарияти Игорь Шквиринни жамоа бош мураббийи этиб тайинлади, деб ёзади Kun.uz нашри.

Терма жамоанинг собиқ футболчиларидан бири бўлмиш Игорь Шквирин мураббийлик фаолиятини «Қизилқум»да бошлаган, кейинроқ «Олмалиқ» бошқарувига келиб, бу жамоада 9 йил ишлаганди.

2016 йилда олмалиқлар клуби сафидан кетгач, у Бекободнинг «Металлург» жамоасида селекционер мураббий сифатида иш олиб бораётган эди.

У Жиззах жамоасида аввалроқ ишдан бўшатилган Даврон Файзиев ўрнини эгаллади.

Бугун Игорь Шквирин билан илк машғулотни олиб борган. Жамоани «Бунёдкор»га қарши ўйинда айнан ушбу мураббий бошлаб чиқади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Игорь Шквирин «Сўғдиёна»га мураббий бўлди