Халқаро бокс федерацияси ва Бутунжаҳон бокс ассоциацияси талқини бўйича собиқ жаҳон чемпиони америкалик Пол Малиньяжи аралаш яккакурашлар бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегорнинг машғулот лагерини тарк этди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида хабар берган, деб ёзади Kun.uz нашри.
«Рингдан ташқарига чиққан баъзи нарсалар ва лагернинг ичида рўй бераётган ҳолатлар туфайли мен шундай қарорга келдим. Лагерь қандай ишлашига оид шартларни мен қўймайман, бироқ унинг бир қисми бўлишни истамадим. Мен Конорнинг тактикасини ошкор қилмайман», - дея ёзди боксчи.
Малиньяжининг кетишига Макгрегор билан спарринг-жангдан сўнг эълон қилинган фотосуратлар сабаб бўлди. Тасвирларда америкалик нокдаунда эканини кўриш мумкин, бироқ унинг таъкидлашича, туртиб юборилгани туфайли йиқилган.
Макгрегор америкалик Флойд Мейвезерга қарши бокс қоидалари бўйича ўтказиладиган жангга тайёргарлик кўрмоқда. Беллашув 26 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ирландиялик рингга чиққани учун тахминан 75 млн доллар, америкалик эса – 100 млн доллар ишлаб олади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи