"Монако" етакчиси илк ўйинда жароҳат олди

"Монако" етакчиси илк ўйинда жароҳат олди
Кеча Франция чемпионати старт олди ва мавсумнинг илк учрашувида амалдаги чемпион “Монако” клуби ўз майдонида “Тулуза”га қарши майдонга тушиб, 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Бироқ, уруш қурбонсиз бўлмайди деганларидек кеча “Монако” ҳужумчиси Килиан Мбаппе учрашувнинг 75-дақиқасида кутилмаганда жароҳат олиб майдонни тарк этди, деб ёзади Darakchi.uz нашри. Унинг ўрнига эса учрашувни Аллан Сент-Максимен якунлаб қўйди.

Сўнгги маълумотларга кўра, 18 ёшли форварднинг соғлиги хавф остида эмас. Унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар