15:59 / 05.08.2017
5 164

Фотофакт: ПСЖ Неймарни дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантирди

Фотофакт: ПСЖ Неймарни дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантирди
Аввалроқ Бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг “Барселона”дан ПСЖга ўтгани ҳақида хабар бергандик.

Кеча, 4 август куни Франциянинг ПСЖ жамоаси Неймарни “Барселона”дан расман 222 миллион евро эвазига сотиб олганини тасдиқлади, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

Футболчининг таништирув маросими ПСЖнинг уй стадиони ҳисобланмиш, “Парк де Пренс”да бўлиб ўтди.

Бразилиялик ҳужумчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва расман ПСЖ раҳбарияти Неймарни дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантирди.

Бугун, 5 август куни интернет тармоғида Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг собиқ клуби “Барселона”га ПСЖ томонидан трансфер учун тўланган чекининг фотосурати эълон қилинди.

Societe Generale банки чекида бразилиялик футболчининг трансфери учун 222 млн евро миқдоридаги сумма кўрсатилган.

Неймарнинг трансфери энг қиммат бўлиш бобида “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг рекордини янгилади. Погба ўтган йилнинг ёзида 105 миллион евро эвазига Италиянинг “Ювентус” клубидан “Манчестер Юнайтед”га ўтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фотофакт: ПСЖ Неймарни дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантирди