11:50 / 06.08.2017
2 263

Роналду «Реал» билан машғулотларга киришди

Роналду «Реал» билан машғулотларга киришди

Криштиану Роналду 5 август куни «Реал» базасида машғулотларни бошлади, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Роналду Россияда ўтган Конфедерациялар кубогидаги иштирокидан кейин таътил олган ва 5 августда клубга қайтган.

32 ёшли футболчи машғулотнинг биринчи ярмини жамоа билан якунлаган, сўнгра индивидуал дастур бўйича ишлаган.

8 августда Зайниддин Зидан шогирдлари УЕФА Суперкубоги учун «Манчестер Юнайтед» футболчилари билан баҳслашади. Учрашув Македония пойтахти Скопьедаги «Македониялик Филипп II миллий стадиони»да бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)