Филиппиннинг Пуэрто-Принцеса шаҳрида давом этаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари якунланди.
Sports.uz хабарига кўра, мусобақада муваффақиятли иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчилардан 9 нафари ярим финал йўлланмасига эга бўлди.
46 килограмм вазн тоифасида Муҳаммадмусо Абдураҳмонов рақиби Турки Яҳё Аҳмадни иккинчи раундда мутлақ устунлик билан мағлубиятга учратди.
48 килограмм вазн тоифасида Руслан Абдуллаев БАА вакили Али Ал-Харуссийни 5:0 ҳисобида енгди.
52 килограмм вазн тоифасида Асадхўжа Муйдинхўжаев ироқлик Ҳуссайн Абдулҳодий Ал-Байдхонийдан 4:1 ҳисобида устун келди.
54 килограм вазн тоифасида Раҳматулло Тошпўлатов бутанлик Рада Ванчукни иккинчи раундда катта устунлик билан таслим қилди.
57 килограмм вазн тоифасида Жавлонбек Йўлдошев япониялик Кеншин Ямамурани мағлуб этди - 5:0.
60 килограмм вазн тоифасида Шерзод Қодиров филиппинлик Норлан Петециони 5:0 ҳисобида доғда қолдирди.
63 килограмм вазн тоифасида Нурислом Исмоилов ҳиндистонлик Вижай Дипга имконият қолдирмади - 4:1.
66 килограмм вазн тоифасида Асадбек Жуманиёзов таиландоик Чансом Виттаяни 5:0 ҳисобида енгди.
Оғирлиги 80 килограммдан юқори боксчилар баҳсида ҳамюртимиз Шоҳруҳ Алматовнинг рақиби - Сауд Ал-Баруд (БАА) жангга чиқмади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи