Усейн Болт спортдан кетмоқда. Спорт дунёси унинг охирги югуришларини кузатмоқда. Улар тақдирнинг яна бир ўйинини кузатишди. Афсонавий Болт юз метр масофага охирги югуришида биринчи бўла олмади, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Буюк Британия пойтахтида ўтаётган жаҳон чемпионатидаги баҳслар давомида юз метрга югуришда америкалик Жастин Гэтлин Болтни ортда қолдирди. Болт иккинчи ҳам бўла олмади, маррага иккинчи бўлиб бошқа бир америкалик Кристиан Коулман етиб келди.
Чақмоқ-инсонни мағлуб этишди! 14 йил ичида илк марта! У энг устун бўлган юз метрлик масофада!
Ҳа, у ҳамиша чақмоқ-инсон бўлмаган: 2003 йилда ҳам у Жастин Гэтлинга ютқазганди. Кейинги йиллар – ўн йилдан ортиқ вақт давомида фақат Болт чемпион бўлганди.
5 август кунги чопишда Гэтлин 9,92 сония билан биринчи бўлди, Усэйн Болт 9,95 сониялик кўрсаткич билан учинчи ўринда қолди. Икки спортчи учун ҳам бу мавсумдаги энг яхши кўрсаткичлар бўлди.
[media=https://youtu.be/eDw_YtxP0eE]
Гэтлин ва Болтнинг рақобати кейинги йилларда жаҳон енгил атлетикасида асосий баҳс мавзусига айланди. Бу орада америкалик спортчи допинг қабул қилгани учун дисквалификация муддати ўтади.
30 ёшли Болт жаҳон чемпионатидан кейин енгил атлетикадаги фаолиятини якунлашини маълум қилган. Саккиз карра олимпия чемпиони ва 11 карра жаҳон чемпиони Лондонда яна бир марта чопади - 4х100 метр масофада эстафетада. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи