«Барселона» Дембеле учун расмий таклиф жўнатди

«Барселона» Усмон Дембеле трансфери юзасидан Дортмунднинг «Боруссия» клубига расмий таклиф жўнатди. Журналист Жанлука Ди Марционинг ўз сайтида хабар қилишича, каталонияликлар 20 ёшли франциялик футболчи учун 70 миллион евро ва қўшимча бонуслар таклиф қилган, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Бундан аввалроқ дортмундликлар клуби бош директори Ханс-Йоахим Ватцке Дембеле учун 100 млн евро ҳам камлигини маълум қилганди.
Дембеле «Боруссия»га 2016 йили «Ренн»дан келиб қўшилганди. Дортмундликлар сафида у ўтган мавсумда барча турнирлар доирасида 49 учрашувда майдонга тушиб, 10 гол урган ва 21 голли узатма муаллифи бўлган.
Каталонияликлар уни Парижга йўл олган Неймарга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Бундан аввалроқ дортмундликлар клуби бош директори Ханс-Йоахим Ватцке Дембеле учун 100 млн евро ҳам камлигини маълум қилганди.
Дембеле «Боруссия»га 2016 йили «Ренн»дан келиб қўшилганди. Дортмундликлар сафида у ўтган мавсумда барча турнирлар доирасида 49 учрашувда майдонга тушиб, 10 гол урган ва 21 голли узатма муаллифи бўлган.
Каталонияликлар уни Парижга йўл олган Неймарга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…