13:03 / 07.08.2017
8 297

«Барселона» Неймар ўрнига кимларни таклиф этмоқчи?

«Барселона» Неймар ўрнига кимларни таклиф этмоқчи?
Каталониянинг "Барселона" жамоаси Неймарни ПСЖга рекорд даражада сотишга эришди. Эндиликда клуб Неймар трансферидан тушган пулларга яхши футболчи сотиб олмоқчи
Қуйида булар борасида сўз юритамиз.

Фелипе Коутиньо ("Ливерпуль")

Каталон клуби Коутиньони анча вақтдан бери сотиб олишни режа қилмоқда. Аммо, инглиз клуби раҳбарияти ушбу трансферга қаршилик қилишмоқда. "Барселона" Коутиньо трансфери учун 100 миллион евро ажратмоқчи.

Анхель Ди Мария ("ПСЖ")

Неймар "Барселона"дан Францияга йўл олганидан кейин клуб бор эътиборини Ди Марияга қаратди. Аргентиналик футболчи ҳам Испанияга қайтишни истамоқда. Фақат, жамоа бу футболчи трансферига етарлича пул тўлаб беришлари талаб этилади.

Юлиан Дракслер ("ПСЖ")

Дракслер парижликлар сафида ёрқин ўйнай олмади. Натижада, у клубдан кетиши мумкин. Футболчининг агенти "Барселона" билан музокара ўтказиш учун Каталония шаҳрига етиб келган. Катта эҳтимол билан у фаолиятини "Барселона"да давом эттиради.

Усмон Дембеле ("Боруссия Д")

Дортмундликлар ҳужумчиси Усмон Дембеле "Барселона" қизиқишлари доирасида. Каталонияликлар анчадан бери Дембелега қизиқиб келмоқда ва уни ўз сафига қўшиб олишни режа қилган. Бироқ клуб ҳозирча бу трансферга розилик берганича йўқ.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» Неймар ўрнига кимларни таклиф этмоқчи?