Келаси йили Россия давлатида ўтадиган Жаҳон чемпионатининг Осиё қитъасидаги навбатдаги саралаш учрашувларига тобора кам вақт қолмоқда.
Яхши биласиз, 31 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Чин юртида Хитой термасига қарши майдонга чиқади. Орадан беш кун ўтиб эса, Тошкентда Жанубий Кореяга қарши ўйин ўтказади.
Самвел Бабаян олдида осон бўлмаган вазифалар турибди. Умуман, футболчиларимизнинг ҳам ҳақиқий салоҳияти мана шу ўйинларда кўринади.
Биз рақибларимиз лагерини кузатишида давом этяпмиз.
Маълум бўлишича, Жанубий Корея терма жамоаси 21 августдан бошлаб Эрон ҳам Ўзбекистонга қарши тайёргарликни бошлар экан. Бош мураббий Шин Тай Ёнг мамлакат бош жамоаси таркибига Хитойда тўп сураётган легионар футболчиларни ҳам жалб қилишни режалаштирган.
"Биз Хитойда тўп сураётган футболчиларга ҳали расман таклиф юбормадик. Аммо, у ерда ўйнаётган футболчилар Жанубий Корея термасига 21 куни жалб қилинишлари мумкин. Тўғри, бунинг учун уларга ўз клублари рухсат беришлари керак бўлади. Бу борда Хитой футбол федерациясига хат юборамиз.
Бизни Эрон ва Ўзбекистонга қарши жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Улардан олти очко олишимиз зарур. Бошқа йўли йўқ. Биз ЖЧ йўлланмасини тўғридан тўғри-қўлга киритишимиз шарт", - дейди Шин Тай Ёнг.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи