date
views 4 965

Зинедин Зидандан фантастик кўрсаткич

Зинедин Зидандан фантастик кўрсаткич
Мадриднинг "Реал" клуби УЕФА Суперкубоги учун баҳсда "Манчестер Юнайтед"ни 2:1 ҳисобида таслим этди.

Бу "Қироллик клуби" устози Зинедин Зиданнинг "Реал" бош мураббийи сифатида қўлга киритган иккинчи УЕФА Суперкубоги. 18 ой олдин "қаймоқранглилар" устози сифатида таништирилган франциялик мутахассис ҳозиргача мадридликлар билан 2 марта Чемпионлар лигасида, 2 марта УЕФА Суперкубогида, 1 марта ЛаЛигада, 1 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

Darakchi нашрининг маълум қилишича, Зинедин Зидан ўртача ҳар 14,7 та учрашувдан сўнг соврин қўлга киритмоқда ва бу ҳар қандай мураббий учун фантастик натижа!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Зинедин Зидандан фантастик кўрсаткич