date
views 5 564

«Барселона» «ПСЖ» клубидан пулни олмагунча, Неймарнинг трансфер сертификатини бермайди

«Барселона» «ПСЖ» клубидан пулни олмагунча, Неймарнинг трансфер сертификатини бермайди
«Барселона» клуби ҳамон Неймарнинг трансфер сертификатини «ПСЖ» клубига жўнатмади.

As хабарига кўра, каталонияликлар Неймарнинг трансфери учун мўлжалланган 222 млн евро маблағнинг ўз ҳисобига тушишини кутмоқда. Шундан сўнг, клуб Испания футбол федерациясига футболчининг ҳужжатларини жўнатишга рухсат беради.

Бу расмиятчилик амалга оширилмагунча, Неймар янги жамоаси таркибида майдонга тушолмайди. У «Амьен» (2:0) клубига қарши дастлабки тур ўйинини ўтказиб юборганди. Энди эса «Генгам» (13 август) клубига қарши 2-тур ўйинида ҳам майдонга тушмаслиги мумкин.

Манба: Stadion.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» «ПСЖ» клубидан пулни олмагунча, Неймарнинг трансфер сертификатини бермайди