06:37 / 14.08.2017
5 378

Испания суперкубоги. Дастлабки баҳсда “Реал” ғолиб чиқди

Испания суперкубоги. Дастлабки баҳсда “Реал” ғолиб чиқди
Испания суперкубоги учун ўтказиладиган икки учрашувдан иборат беллашувнинг биринчисида “Реал” Мадрид Каталонияда ғалабага эришди.

Кескин курашлар остида кечган баҳсда барча голлар иккинчи бўлимда киритилди. Дастлаб Пике қанотдан узатилган тўпни бартараф этишда ўз дарвозасига гол киритиб қўйган бўлса, Месси 77-дақиқада пеналтидан мувозанатни тиклади. Аммо сўннги ўн дақиқада захирадан майдонга тушган Роналду ва Асенсио икки бор Тер Штеген қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олишди. 82-дақиқада Криштиану Роналду иккинчи бор огоҳлантирилиб, майдонни тарк этди.
3:1 ҳисобида ғолиб чиққан Зидан шогирдлари жавоб ўйини олдидан яхши имконият ҳосил қилишди. Жавоб учрашуви 17 август куни "Сантяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади.

Испания суперкубоги.

Биринчи учрашув

Барселона – Реал Мадрид 1:3


Голлар: 0:1 – 50, автогол Пике, 1:1 – 77, пенальти Месси, 1:2 – 80 Роналду, 1:3 – 90 Асенсио.

Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Алеиш Видаль, Ракитич (Пако Алькасер, 83), Бускетс, Иньеста (Серджи Роберто, 68), Деулофеу (Денис Суарес, 59), Месси, Суарес.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Иско, Каземиро, Ковачич (Асенсио, 68), Кроос, Бэйл (Васкес, 81), Бензема (Роналду, 58).

Огоҳдантириш: Каземиро (20), Пике (27), Месси (40), Бэйл (41), Карвахаль (41), Бускетс (57), Навас (76), Роналду (80).

Четлатиш: Роналду (82).

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Испания суперкубоги. Дастлабки баҳсда “Реал” ғолиб чиқди