
Кореялик мутахассис Шин Тэ Йонг бўлажак ўйинлар олдидан яхши тайёргарлик кўрилаётганини ва барчадан, ҳатто майдонга тушмайдиган футболчилардан бор эътиборни қолган икки ўйинга қаратишни талаб қилаётганини айтди.
“Термага чақирилган 26 футболчининг барчаси саралаш босқичи якунига қадар бир бутун бўлади. Жанубий Корея термасининг тақдири қолган икки ўйинга боғлиқ. Ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз”, – деди Шин Тэ Йонг.
Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи, шунингдек, жароҳати бор Сон Хён Мин ва Ки Сон Ён ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
“Ки Сон Ён ўйнай олмаса ҳам унга сардорлик боғичини бергим келяпти. Ки миллий термамиз учун муҳим аҳамиятга эга футболчилардан бири. Сон Хён Мин “Тоттенхэм” мағлулотларига қайтди.
Уни терма ихтиёрига эрта чақира олмаймиз, унинг тиббий ҳолатини яна кўздан кечирамиз. Менинг фикримча, у саралаш босқичи ўйинлари учун етарлига тикланди”, – деди кореялик мутахассис.
Маълумот учун, Жанубий Корея терма жамоаси 31 август куни ўз майдонида Эронга қарши баҳс олиб борса, 5 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон термаси билан куч синашади.
Манба: www.the-uff.com «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар