date
views 4 294

Францияда Неймар ўйинини кўрувчи ишқибозлар сони бир миллиондан ошди

Францияда Неймар ўйинини кўрувчи ишқибозлар сони бир миллиондан ошди
Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар чемпионатнинг 2-туридан ўрин олган “Генгам”га қарши учрашув (3:0) да парижликлар сафида дебют ўйинини ўтказди.

“Canal+” телеканали орқали узатилган “Генгам” – ПСЖ учрашувида гол урган Неймарнинг ўйинини Францияда 1,25 миллион томошабин кўрган.

Маълум бўлишича, Неймар майдонга тушган ўйин Франция чемпионатининг апрель ойидаги ПСЖ – “Ницца” учрашуви (1,4 млн) дан сўнг энг кўп томошабинни йиға олди, дейди Qalampir нашри.

Бундан ташқари, “Генгам” – ПСЖ учрашуви трансляцияси якшанба оқшомидаги энг оммабоп кўрсатувлар рўйхатининг кучли бешлигига кирди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Неймар трансфери учун “Барселона”га 222 миллион евро тўлади ва уни дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Францияда Неймар ўйинини кўрувчи ишқибозлар сони бир миллиондан ошди