Испания қироллиги футбол федерацияси (RFEF) «Реал»нинг Криштиану Роналду дисквалификацияси бўйича берган апелляциясини кўриб чиқди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Шикоятни ўрганиб чиққан комиссия «Реал» даъвосини ўринсиз деб топди ва футболчининг дисквалификациясини ўз кучида қолдирди.
Бундан аввалроқ ушбу апелляция қисман қондирилиб, дисквалификация муддати қисқартирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду Испания Суперкубоги учун «Барселона»га қарши кечган баҳснинг 82-дақиқасида бош ҳакам Рикардо Бенгоэчеа томонидан майдондан четлатилгач, уни қўли билан туртиб юборган эди.
RFEF Роналдунинг бу ҳаракатларини агрессив деб баҳолаб, уни қизил карта учун 1 ўйинга, ҳакамни туртгани учун 4 ўйинга дисквалификация қилди.
Энди Роналду «Барселона»га қарши 16 август оқшомида бўлиб ўтадиган Суперкубок жавоб ўйинини, шунингдек Испания чемпионати стартидаги «Депортиво», «Валенсия», «Леванте» ва «Реал Сосьедад»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди